Йил охирида “АҚШ – Ўзбекистон” стратегик диалоги бўлиб ўтади

© Sputnik / Антон КурилкинФлаги Узбекистана
Флаги Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Oбуна бўлиш
Энтони Блинкен АҚШ - Ўзбекистон муносабатларининг 30 йиллиги санаси яқинлашиб келаётганини ва 2021 йил охирида стратегик ҳамкорлик тўғрисида биринчи суҳбат бўлиб ўтишига умид билдирди.
ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида Афғонистонни Ўрта Осиё иқтисодий ҳудудига олиб кириш учун амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар учун миннатдорлик билдирди.
Ундан ташқари Блинкен Ўзбекистонда ўтказилаётган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдосини олдини олиш, диний ва жамият эркинлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Шу билан бирга давлат котиби АҚШ ва Ўзбекистон муносабатларининг 30 йиллиги яқинлашиб келаётгани ва 2021 йил охирида стратегик ҳамкорлик тўғрисида биринчи диалог бўлиб ўтишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Марказий Осиё республикалари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари вакилларининг "C5+1" форматидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳамда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0