Жамият

Антирекорд: Ўзбекистонда куни кеча 400 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишЛечение больных COVID-19
Лечение больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Кеча Ўзбекистонда қарийб 400 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.
Шу билан, 2021 йил 23 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 88 679 ташкил этмоқда.
 Волонтер гражданской обороны в шлеме Covid-19 в Нью-Дели, Индия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Дунёда
Ҳиндистонда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди
Янги касалланиш ҳолатларининг: 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 4 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Бухоро вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 54 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 83 нафари Тошкент вилоятида, 217 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 642 нафарни ташкил қилди.
️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2501 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала