Дунёда

Лукашенко бордию “президентни отишса” ҳукумат кимга ўтишини айтди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишМитинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске
Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
Агар президент ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда мамлакат бошқаруви Хавфсизлик кенгаши зиммасига юклатилади.
ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко агар давлат раҳбари “кутилмаганда” ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда, ҳукумат кимга ўтиши ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларидан БелТА иқтибос келтирган.
Илгарироқ беларус етакчиси муҳим қонун лойиҳаси қабул қилинишини эълон қилган, аммо тафсилотларни келтириб ўтирмаган эди.
Кандидат в президенты Беларуси Светлана Тихановская во время предвыборного митинга в парке Дружбы Народов в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2020
Аналитика
ЕИ мамлакатлари Беларус мухолифатини қўллашдан нима манфаат кўради - эксперт фикри
"Айтингчи, агар бордию, эртага президент йўқ бўлса, сиз ҳаммаси нормал бўлишини кафолатлайсизми? Йўқ. Шунинг учун мана шундай ҳолатлар учун ҳар эҳтимолга қарши яқин кунларда Беларусда ҳукумат қандай тузилиши тўғрисида декретни имзолайман. Президентни отиб ўлдиришса – эртага Хавфсизлик кенгаши ваколатларга эга бўлади. Фавқулодда ҳолатни шу оннинг ўзида эълон қилиш керак, керак бўлса ҳарбий ҳолат эълон қилинсин, бордию чегарада кимдир ғимирлайдиган бўлса. Ва шундай тақдирда Хавфсизлик кенгаши қарор қабул қилиши керак бўлади”, - деди беларус етакчиси.
"Шу боис, мен ушбу декретни имзолашимни ва “бордию” бўлган тақдирда мамлакатни ким бошқаришини аниқлашимни айтган эдим”, - деб қўшимча қилди у.
Шу билан бирга Беларус президенти бундай вариант содир бўлиши эҳтимоли камлигини қўшимча қилди.
Президент Беларуси Александр Лукашенко выступает на митинге в его поддержку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Дунёда
“Иштонимгача титиб кўришди”: Лукашенко ўзи ҳақидаги фильмнинг "ағдар-тўнтарини" чиқарди
Шунингдек, Лукашенко бу декрет ҳақидаги қарор у томонидан аллақачон қабул қилинганини айтган.
Агар президент ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда мамлакат бошқаруви Хавфсизлик кенгаши зиммасига юклатилади.
"Ҳа, раис бўлади: президент бўлмаса, мажбуриятларни бош вазир бажаради.
У раислик қилади, аммо барча қарорлар яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади, токи босим бўлмасин. Қолган барча масалаларни Хавфсизлик кенгашидагилар ҳал этади”, - деган Лукашенко.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала