Иқтисод

Ўзбекистон ҳукумати ички бозорларда ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олади

© Sputnik / Сергей Венявский / Фотобанкка ўтишПроизводство растительного масла
Производство растительного масла  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
Покупательница в маске и перчатках в продуктовом магазине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Иқтисод
МБ ўзбекистонликларни айрим озиқ-овқат нархлари сезиларли ўсиши эҳтимолидан огоҳлантирди
Мамлакат ички бозорларида ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиши назарда тутилмоқда, дейилади Ҳуқуқий ахборот каналида эълон қилинган хабарда.
Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:
- Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
- ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.
- 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.
Мазкур Қонуннинг маъқулланиши орқали мойли экинлар экилиши устидан ҳам қатъий мониторинг ўрнатилиши кутилмоқда.
Маъқулланган қонун президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала