Сиёсат

Россия Қора денгизнинг қатор ҳудудларини чет эл кемалари учун ёпмоқда

© Flickr / Gatis Dieziņš/Latvijas armijaКорабли НАТО в Балтийском море во время учений
Корабли НАТО в Балтийском море во время учений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
Қайд этилишича, ушбу чекловлар 24 апрел 21.00дан бошлаб 31 октябр 21.00га қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Мудофаа вазирлиги навигация ва океанография бюллетенларига кўра, Россия шанба оқшомидан бошлаб чет эл ҳарбий кемалари ва бошқа давлат кемалари учун Қора денгизнинг учта ҳудудида тинч мақсадларда ўтиш ҳуқуқини вақтинча тўхтатмоқда.
Қайд этилишича, ушбу чекловлар 24 апрель 21.00дан бошлаб, 31 октябрь 21.00га қадар давом этади.
Корабли Каспийской флотилии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Колумнистлар
Россия турли флотлар кемаларини Қора денгизда жамламоқда – нега?
Ёпилиши режалаштирилаётган зоналар Керч бўғози бўйлаб кемалар ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайди, уларнинг барчаси Россия ҳудудий сувлари ичида жойлашган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарор туфайли Москвага протест билдирди. Ёпилиши режалаштирилаётган туманларнинг барчаси Россия Федерацияси ҳудудий денгизи ташқи чегарасига қадар бўлса-да, Киев қарор ҳарбий ўқув-машғулотларни ўтказиш баҳонасида қабул қилинганлигини иддао қилиб ўтган.

Ғарб муносабати

АҚШ Давлат департаменти Қора денгизнинг қатор ҳудудларида чет эл кемаларига киришни таъқиқлаш қарорини Россия томонидан содир этилаётган “атайдан уюштирилмаган эскалация”, - дея баҳолади.
Американские военные во время посадки на самолет на авиабазе в Киркуке, Ирак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Колумнистлар
Нима учун АҚШ барча урушларда мағлуб бўлмоқда
Ташқи сиёсий идора вакили Нед Прайс ёзма аризасида таъқиқ муносабати билан “чуқур ташвиш” билдирган, шунингдек, Москвани “Азовдаги Украина портлари ишида тўсқинлик яратганликда” айблади.
Ўз навбатида, ЕИ Россия томонидан Қора денгизнинг алоҳида ҳудудлари ёпилишини “ҳолатни янада кўпроқ нотинчлантирмоқда”, деб ҳисоблайди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий хизмати вакили Питер Стано ушбу қарорни бекор қилишга чақирди.

Россия жавоби

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ғарб сиёсатчилари реакциясига изоҳ берар экан, Россия халқаро келишувларга мувофиқ иш тутаётганлигини қайд этди.
Россиялик дипломат гап кемаларнинг Керч бўғози орқали ўтиши ҳақида бораётганини тушунтирди.
Визит президента Евросоюза Ш. Мишеля в Киев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Дунёда
Украина президенти Путинга Донбассда учрашиш таклифи билан чиқди
"Мен сизнинг эътиборингизни шунга қаратмоқчиманки, савдо кемаларига Азов денгизидаги Украина портларидан фойдаланиш учун ҳеч қандай чекловлар киритилмаган", - деди Рябков.
У шунингдек, машғулотлар бўлиб ўтаётган у ёки бу зоналар учун киритилган чекловларни умумтан олинган халқаро амалиёт, - деб атади.
Рябковнинг сўзларига кўра, ушбу нуқтаи назардан Россия кўпқиррали келишувлар асосида ҳаракат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала