Сирдарё вилоятида Давлат тиббий суғуртаси тизими тажриба-синов тарқасида жорий этилмоқда

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
Oбуна бўлиш
Тажриба-синов лойиҳаси натижаларига кўра давлат тиббий суғуртаси тизими Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич жорий этилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Сирдарё вилоятида Давлат тиббий суғуртаси тизими тажриба-синов тарқасида жорий этилмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шунингдек, лойиҳа доирасида “электрон поликлиника” ахборот тизимлари, маълумотлар базалари тажриба тариқасида синовдан ўтказилади. Лойиҳани амалга ошириш 2021 йил 1 июльдан бошланади.
Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2020
Тиббий суғурта тизимини жорий этиш бошланди: дастлаб Сирдарё
Суғурта механизмларига асосланган тиббиётни жорий этишнинг асосий мақсади аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифати, самарадорлиги ва мақбуллигини оширишдан иборат. Шунинг баробарида бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, ушбу соҳага янги молиявий механизмларни жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шу асосда аҳоли томонидан кафолатларган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини оширишга қаратилган.
Жамғарманинг молиявий таъминоти бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади, тиббий ташкилотларини молиялаштириш эса бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами (БТСЁ) муассасалари учун аҳоли жон боши бўйича, туман ва вилоят касалхоналари учун эса ҳар бир даволагнан ҳолат учун амалга оширилади.
Бугунги кунда ДТСЖ Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан бирга вилоятда белгиланган ишларни изчил амалга оширмоқда.
Хусусан:
- иш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида БТСЁ муассасалари компьютер техникалари билан таъминланмоқда, бунда аҳолини рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлар ахборот базасига киритилади;
- беморларни йўналтириш тизими йўлга қўйилмоқда: оилавий врач – тор мутахассисларга маслаҳат ва касалхонага жойлаштириш учун;
- учинчи ва тўртинчи саломатлик гуруҳига мансуб аҳолининг патронаж хамширалари томонидан мақсадли патронажи йўлга қўйилмоқда;
- туман ва шаҳарлар марказий касалхоналарида уларнинг тузилмасини соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделига мувофиқлаштириш учун тегишли ўзгартириш киритилмоқда;
- бирламчи тиббий ёрдам муассасаларида (ОШП – оилавий шифокорлик пункти, ОП – оилавий поликлиника, ТМКП – туман марказий кўп тармоқли поликлиникасида) кўрсатилаётган тиббий хизматлар хронометражи ўтказилмоқда;
- БТСЁ муассасаларида мавжуд тиббий асбоб-ускуналар инвентаризацияси ўтказилмоқда;
- БТСЁ муассасаларининг дори-дармон, реактивлар ва тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражаси ўрганилмоқда;
- экспертлар иштирокида Сирдарё вилояти тиббий муассасалари ходимларини тиббий профилактика, патронаж тизимини такомиллаштириш бўйича ўқитиш курслари ўтказилмоқда.
Туркияга йўл олган ўзбекистонликларга тиббий суғурта полисини сотиб олиш тавсия этилди
Ҳозирги пайтда аҳолининг барча қатламларини кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида тиббий хизматларни стратегик харид қилиш тизимини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Давлат бюджетидан лойиҳа доирасида тиббий ёрдам кўрсатиш учун ажратилаётган маблағларни жамлаш, бошқариш, мақсадли ва самарали тақсимлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Лойиҳага тайёргарликни жадаллаштириш мақсадида ДТСЖ 2021 йил 1 майдан Боёвут тумани, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида йўлга қўйилган тизимларни апробация ўтказишга киришади.
Тажриба-синов лойиҳаси натижаларига кўра давлат тиббий суғуртаси тизими Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич жорий этилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0