Танзила Норбоева: коррупцияга қўл урган мансабдорлар сони кўпайиб бормоқда

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Сената Олий Мажлиса Узбекистана Танзила Нарбаева
Председатель Сената Олий Мажлиса Узбекистана Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
Oбуна бўлиш
Норбоевага кўра, прокуратура мазкур йўналишдаги ишларда таъсирчан ва қатъий чоралар қўллаши, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига аниқ таклифлар киритиши зарур
ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева парламент учун биринчи галдаги муҳим маласи – бу бюджет масаласи эканини, бу соҳада талон-торожликларга чек қўйиш кераклигини таъкидлади.
"Ўтган йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган, - деди Сенат раиси. - Нархларни сунъий ошириш орқали давлат харидларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланганлиги ташвишли ҳол. Коррупцияга қўл урган мансабдор шахслар сони кўпайиб бораётгани (2019 йилда 1 минг 339 нафар, 2020 йилда 1 минг 723 нафар) мазкур иллатга қарши курашишни янада кучайтиришни тақозо этади", - деган Норбоева.
Сенат раиси Ўзбекистон президенти раҳбарлигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам бу борадаги жиддий камчиликлар кўрсатиб ўтилганини эслатди. Айниқса, қурилиш, тиббиёт, мактабгача таълим соҳаларида коррупция ҳолатлари кўпайгани таъкидланди.
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Сизнингча, коррупцияни илдизи билан қуритиш учун нима қилиш керак?
Таҳлилларга кўра, қурилиш соҳасидаги 44 қонун ҳужжати экспертизадан ўтказилганда, уларнинг ярмида (23 тасида) 124 та; соғлиқни сақлаш соҳасидаги 70 қонун ҳужжатининг 19 фоизида (13 тасида) 41 та; Таълим соҳасидаги 96 қонун ҳужжатининг 18 фоизида (17 тасида) 81 коррупциявий омиллар аниқланган.
Норбоева шулардан келиб чиқиб, прокуратура мазкур йўналишдаги ишларда таъсирчан ва қатъий чоралар қўллаши, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига аниқ таклифлар киритиши зарурлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0