Дунёда

АҚШ ва НАТО Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни бошлади

© AFP 2018 / LUKE SHARRETTАмериканские солдаты
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
АҚШ яқин икки ҳафта ичида афғон томонига Қандаҳор вилоятидаги уч база ва ҳарбий аэропортни беришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. АҚШ ва НАТО Афғонистондаги базалардан ҳарбийларни олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони Скотт Миллер маълум қилди.
“Базаларимизнинг бир қисми эвакуация жараёнини бошлади”, - деди Миллер. Унинг сўзларидан “Hama Press” нашри иқтибос келтирган.
У америка кучлари ўзининг барча ҳарбий базаларини афғон армиясига беришини қўшимча қилган. Шу билан бирга америка генерали толиблар (“Толибон”* тарафдорлари) АҚШ ҳарбийларига ёки бошқа ҳар қандай тузилмага ҳужум қилса, жавоб қатъий бўлишидан огоҳлантирган.
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Дунёда
“Толибон”* 1 майга қадар Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқилишини талаб қилди
Нашрнинг ёзишича, АҚШ яқин икки ҳафта ичида афғон томонига Қандаҳор вилоятидаги уч база ва ҳарбий аэропортни бериш ниятида.
АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан қачон бутунлай чиқиб кетади
14 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден америка қўшинларини Афғонистондан май ойида олиб чиқишни бошлашни ва уни 2021 йил 11 сентябрига келиб якунлашни режалаштираётганини эълон қилди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала