Россия

Москвада COVID-19 га қарши эмланган кексалар рағбатлантирилади

© СС0 / Unsplash / Huy PhanПенсионер, иллюстративное фото
Пенсионер, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Коронавирусга қарши эмланган кекса москваликлар қиймати 1000 рублга тенг туҳфа картасини олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Москва шаҳрида 27 апрелдан коронавирусга қарши эмланган 60 ёшдан юқори бўлганлар учун “Миллионта туҳфа” рағбатлантириш дастури бошланади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.
Коронавирусга қарши эмланган кекса москваликлар қиймати 1000 рублга тенг туҳфа картаси ёки промокод олишлари мумкин. Карталар поликлиника ва эмлаш пунктларида тарқатилади. Дастурда вакцинанинг биринчи дозасини олганлар ҳам, 27 апрелга қадар тўлиқ эмланганлар ҳам иштирок этиши мумкин.
Отдых горожан в парках Москвы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Россия
Россияда 1-10 май узлуксиз дам олиш кунлари деб эълон қилинди
Собяниннинг сўзларига кўра, пулларни дастур ҳамкорларининг дўкон, дорихона ва кафеларида сарфлаш мумкин бўлади. Уларнинг кўпчилиги дастур иштирокчилари учун қўшимча чегирма ва бонусларни тақдим этишади.
Москвада 400 минг нафарга яқин кекса кишилар коронавирусга қарши эмланиб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала