Дунёда

Пашинян Арманистон бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Армении Никол Пашинян
Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Аввалроқ Арманистон бош вазири мамлакатда навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтиши учун истеъфога чиқишини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян республикада навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилиши учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда сиёсатчи Facebook᾽да эфирга узатилган мурожаатида маълум қилди.
“Президент ва сиёсий кучлар билан келишувга кўра, бугун мен 20 июнь куни навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилиши учун истеъфога чиқаман”, - деди у .
Шу билан бирга, Пашинян бош вазир вазифасини бажарувчи мақомига қарамасдан, ҳукумат раҳбари ваколатларини тўлиқ бажаришини таъкидлади.
Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
Дунёда
Арманистон Қуролли кучлари Пашинян истеъфосини талаб қилди
“Конституция ва қонунларга мувофиқ, мен навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилишига қадар бош вазир вазифасини тўлиқ бажараман”, - дея қўшимча қилди Пашинян.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян апрель ойида кетиш учун эмас, балки навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтиши учун истеъфога чиқишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала