Россия

Роскомнадзор YouTube᾽ни Россия ОАВлари цензурасида айблади

© AFP 2018 / MARTIN BUREAUYouTube логотип
YouTube логотип - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат бўйича федерал хизмати (Роскомнадзор) YouTube видеохостингини Россия ОАВларига нисбатан мунтазам цензурада айблади, деб ёзади РИА Новости.
Таъкидланишича, баҳонаси сифатида контентнинг ёш тоифасига тўғри келмаслиги кўрсатилади. YouTube маъмуриятининг фикрига кўра, Россия федерал телеканалларида кўрсатилган фильмларни фақат вояга етганлар кўриши мумкин.
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Аналитика
АҚШ Россияга қарши “ментал уруш” бошлаган - Мудофаа вазирлиги
Роскомнадзор томошабинларга Ғарбда қабул қабул қилинган позициядан фарқланувчи роликлар етказилганлиги учун YouTube уларни блоклаганини қайд этган.
Идора маълумотларига кўра, 2021 йил тўрт ойи давомида YouTube Россия ОАВларининг учта аккаунти ва бешта материалини блоклаган. Улар орасида НТВ, “России 24”, ТВЦ, RT ва Sputnik бор.
Аввалроқ Роскомнадзор Facebook᾽дан Юрий Гагарин ҳақидаги эфирдан чекловни олиб ташлашни талаб қилган эди. Аниқланишича, ижтимоий тармоқ маъмурияти фазони забт этиш тўғрисидаги эфирни у бошланишидан олдин блоклаб қўйган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала