Сенат қўмитаси раиси: 2020 йилда қидирувга берилган шахсларнинг 75 фоизи ушланмаган

© Sputnik / Алексей ФилипповАвтомобиль для перевозки подозреваемых и обвиняемых
Автомобиль для перевозки подозреваемых и обвиняемых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Oбуна бўлиш
Рўйхатга олинган жами 62 081 та жиноятнинг 41 087 таси ёки 66 фоизи олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар тоифасига киради.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистон бўйича қидирувда бўлган 9 790 нафар шахсдан 6 761 нафари ёки 75 фоизи ушланмаган. Бу ҳақда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров маълум қилди.
Таъкидланишича, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни бартараф этиш бўйича камчиликларга барҳам берилмаган. Республика бўйича рўйхатга олинган жами 62 081 та жиноятнинг 41 087 таси ёки 66 фоизи олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар тоифасига киради.
Қидирувдаги урганчлик аёл БААда қўлга олинди
Умумий жиноятчилик 34,7 фоизга кўпайган, оғир ва ўта оғир жиноятлар 49 фоизга, жумладан, қасддан одам ўлдириш — 13, баданга оғир шикаст етказиш — 13, номусга тегиш — 27,7, босқинчилик 18,5 фоизга ортган.
Янгиликлар лентаси
0