АҚШ арманлар геноцидини тан олди. Кремл изоҳи

Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Жо Байден Усмонлилар империяси ҳукмронлиги даврида арманлар геноциди содир бўлганлигини тан олди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ томонидан арманлар геноцидини тан олиниши юзасидан муносабат билдирди. РИА Новости хабарига асосан.
“Бу Қўшма Штатнинг ички ишидир”, - деди Песков журналистларга.
Ўтган шанба куни АҚШ президенти Жо Байден Усмонлилар империяси ҳукмронлиги даврида арманлар геноциди содир бўлганлигини тан олди.
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Жо Байден арманлар геноцидини тан олди
Туркия ТИВ раҳбари Мевлут Човушўғли Анқара Байденнинг бу баёнотини тўлиқ инкор этишини маълум қилди.
Байдендан аввалги АҚШ етакчилари Туркия билан муносабатлар ёмонлашмаслиги учун ўз баёнотларида "геноцид" сўзини эслатишдан қочишган. Хусусан, Дональд Трамп Meds Yeghern атамасини, "буюк ваҳшийлик" маъносини, "XX асрнинг энг ёмон оммавий ваҳшийликларидан бири" каби таърифларни қўллаганди.
2019 йилда АҚШ Конгрессининг Сенати ва Вакиллар Палатаси Усмонлилар империясида арманларни қирғин қилишни геноцид деб тан олиш тўғрисида резолюцияни қабул қилди.
Янгиликлар лентаси
0