Спорт

Чемпион қиз: Нигина Ўктамовага "Nexia 3" совға қилинди

© Федерация бокса УзбекистанаСпортсменке Нигине Уктамовой подарили автомобиль "Nexia 3"
Спортсменке Нигине Уктамовой подарили автомобиль Nexia 3
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Жаҳон чемпиони бўлган Нигина Ўктамовага "Nexia 3" совға қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон бокси тарихида илк маротаба жаҳон чемпиони бўлган Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди.
23 апрель куни Польша ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли ўзбекистонлик боксчи қиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлди ва ўзбек бокси тарихида биринчи жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
© Федерация бокса УзбекистанаСпортсменке Нигине Уктамовой подарили автомобиль "Nexia 3"
Спортсменке Нигине Уктамовой подарили автомобиль Nexia 3 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Спортсменке Нигине Уктамовой подарили автомобиль "Nexia 3"
26 апрель куни Ўзбекистон бокс федерациясида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова, унинг мураббийлари ва яқинлари, шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида жаҳон чемпиони Нигина Ўктамовага махсус совға - "Nexia 3" автомобили тантанали тарзда совға қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала