Видео

Чернобил фожиасидан 35 йил ўтди

Чернобил ҳудудида радиация миқдори бугунга қадар юқори ва у ерга кириш таъқиқланган, фожианинг асл сабаблари ҳалигача аниқланмаган.
Чернобил вилоятининг Припять шаҳарчаси АЭС қурилганидан сўнг илдам ривожлана бошлаган эди. Бутун Иттифоқдан бу ерга ёш оилалар кўчиб келиб, тин осойишта ҳаёт кечиришаётган эди.
1986 йилнинг 26 апрел куни Чернобил АЭСининг 4 блокида кучли ёнғин келиб чиқади. Портлаш оқибатида 4-энергоблок бутунлай йўқ бўлиб кетади.
Бунинг оқибатида атмосферага улкан миқдорда радиоактив моддалар сочилди. 200 минг метр квадрат майдон зарарланди.
Ўшанда воқеа жойига юбиринчи бўлиб қўшни шаҳарлардан ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлар етиб келишди. Ёнғин 10 кун давом этди, унга қарши курашда 600 мингга яқин қутқарувчи иштирок этди.
Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келганлар – ЧАЭС ходимлари, ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлар махсус ҳимоя воситаларисиз оловга қарши курашишди. Кейинчалик уларнинг деярли барчаси нурланиш касалидан вафот этишди.
Чернобиль ҳудуди бугунги кунга қадар радиация миқдори юқори бўлган, кириш тақиқланган зона ҳисобланади, фожианинг асл сабаблари ҳалигача аниқланмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала