Иқтисод

Энергетика вазирлиги бензин сифати юзасидан муносабат билдирди

© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправочная колонка
Заправочная колонка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бензин сифати пастлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистонда истеъмолчиларни юқори сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича доимий назорат ўрнатилган бўлиб, мунтазам равишда ўрганиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бензин сифати пастлиги ва ҳайдовчилар бундан шикоят қилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
“UzAuto Motors” фақат текширилган жойларда ёқилғи қуйишни тавсия қилган эди, “Ўзбекнефтгаз” эса импорт ёқилғиси сифати пастлиги ҳақида маълум қилган эди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, импорт асосида кириб келаётган маҳсулотлар халқаро стандартларга мувофиқ. Улардан давлат чегараларидан олиб киришда акредитациядан ўтган лабораторияларни хулосалари талаб этилади.
“Импорт автобензинларни сифатини бузилиш ҳолатлари баъзи нопок тадбиркорлар томонидан республика ҳудудида амалга оширишмоқда. Бу эса импорт маҳсулот дейилмайди”, - дейилган хабарда.
Вазирлик текшириш ва ўрганишлар давомида сифатсиз автобензин ёқилғиси аниқланиши, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилишини таъкидлаган.
Заправщик заправляет автомобиль на АЗС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2021
Иқтисод
Марказий Осиёда энг арзон бензин қаерда?
“Ўзнефтгазинспекция” Назорат – кимё лабораторияси сифат назорати ва таҳлили билан шуғулланади. 2021 йил бошидан 1 286 та хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва 61 та йирик корхоналар бензини таҳлил қилинган.
Мазкур давр мобайнида 1 608 та ҳолатда (22 668 тонна) нефть маҳсулотларидан намуналар олинган ва 94 та ҳолатда сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинган.
(745 тонна) нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, импорт асосида олиб келинган 44 855 тонна нефть намуналари таҳлил қилинган ва улар сифатли деб топилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 5-6 та АЁҚШдан харид қилиб олинган автобензин ёқилғиси сифат кўрсаткичи белгиланган меъёр талабларига мувофиқ эмаслиги, бутун республикадаги автобензин ёқилғиларини сифатсиз эканлигидан далолат бермайди ва бу билан умумий хулоса қилиш нотўғри”, - дейилган хабарда.
Хабарда ёзилишича, бензин сифати мавзусига боғлиқ фикр жойлаштиришда бу мавзудан яхши хабардор бўлиш зарурлиги таъкидланган. Масалан, 22 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Малибу-2” автомашинанинг мотор двигатели ишдан чиққанлиги акс этган видео тарқалган эди. Видео муаллифи цилиндр бош қисми қора мой бўлиб кетганлигини кўрсатиб, бунга автобензин сифатсизлиги сабаб бўлганини айтган.
“Ушбу лавҳа бўйича мутахассислар билан олиб борилган суҳбатлар давомида, автобензин мотор қисмига келиб ёниш жараёнига қадар бир неча фильтрлардан ўтиши сабабли, ушбу носозлик автобензин сифатига боғлиқ бўлмаслиги таъкидланди”, - дейилади вазирлик хабарида.
Ўрганишлар давомида тайёр нефть маҳсулотлар таркибига “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилаётган пиролиз дистилляти қўшиш орқали сифат кўрсаткичлари бузилаётганлиги аниқланган. Биржа савдолари орқали пиролиз дистилятини харид қилиб олаётган тадбиркорлик субъектларида қайта ишлаш технологиялари етарли даражада мавжуд эмаслиги боис номувофиқ мақсадларда фойдаланмоқда.
Ушбу текшириш давомида 7 та компанияда тайёр турдаги нефть маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари бузилиш ҳолатлари аниқланган, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган. Шунингдек, 1 та компания лицензия битими талаблари ва шартларини қўпол равишда бузгани учун унинг лицензиясини бекор қилиш масаласи юзасидан судга даъво ариза киритилган.
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
Жамият
Ўзбекистонда бензин нархи яна ошади
Бундан ташқари, пиролиз дистилятини экспортга йўналтириш чораларини кўриш ёки ички бозорга сотишда ваколатли идораларнинг тегишли рухсатнома ва хулосаларига асосан ҳамда қайта ишлаш технологияларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига сотиш юзасидан “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚКга кўрсатма берилган.
Вазирлик автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига автобензин етказиб бераётган айрим корхоналар фаолиятини текшириш юзасидан Вакил (Бизнес Омбудсман)га мурожаат юборган. Май ойида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи”да амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини ўрганиш бўйича профилактик тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала