Газли заводининг қатор раҳбарлари ишдан бўшатилди

© УзнефтегазСобрание на заводе "Газли" Бухарской области
Собрание на заводе Газли Бухарской области  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Oбуна бўлиш
Режа бажарилмагани, йўл қўйилган талон-тарож ва ўғирликлар учун Бухоронинг Газли заводи раҳбарияти ёппасига ишдан бўшатилди.
ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Бухородаги Газни қайта ишлаш заводида ўтган йилги ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани, ўғирлик ва талон-тарожга қўйилгани туфайли 18 нафар бўлим бошлиқлари ишдан бўшатилди.
Бу ҳақида корхонада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда хабар қилинди.
Хусусан, 2020 йилда режадаги 5,029 млрд. куб метр ўрнига 4,2 млрд. куб метр газ ишлаб чиқарилган (85,1%)ни ташкил этди.
Ундан ташқари Газлида кўплаб корхона мулкига бефарқ бўлиш, талон-тарожликлар ва маблағларнинг ноўрин ва самарасиз ишлатиш ҳолатлари аниқланган. Кераксиз ва ортиқча маҳсулотлар сотиб олиш, маҳсулотларни нотўғри сақлаш оқибатида корхонага улкан моддий зарар етказилган.
Скважина - природный газ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
“Дояхотин”: Бухоро вилоятидаги газ қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди
Йиғилишда шунингдек, 5 апрел куни бўлиб ўтган ўғирлик ҳақида хабар қилинди. Маълум бўлишича, чўл ҳудудида жойлашган “Миркомил-Саватли” газ конларидаги диаметри 326 мм бўлган газ қувурининг 6-7 километр оралиғида қўл бола хомут қўйилиб, 10х3 метр катталигидаги селофандан тайёрланган ҳовуз орқали жами 16,5 тонна ва қиймати 90,8 млн сўмлик маҳсулот ўғирланган.
Корхонанинг ушбу салбий ҳолатларга йўл қўйган 18 нафар раҳбари ишдан олинди. Улар орасида бошқармаси директори в.б., бош муҳандис, бухгалтерия бўлими бошлиғи, кадрлар бўлими бошлиғи, харидлар бўлими бошлиғи, транспорт бўлими бошлиғи, таъмирлаш ишлари хизмати бошлиғи ва яна бир неча цехлар бошлиқлари бор.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан корхонага янги раҳбар ва унинг ўринбосарлари тайинланди. Шунингдек корхона олдига газ қазиб чиқариш бўйича 2020 йил кўрсатгичини 107,4 фоизга ошириб бажариш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0