Жамият

Ўзбекистон 1966 йил даҳшатлари такрорланмаслиги учун нималар қилмоқда

© Sputnik / Георгий ЗельмаЛиквидация последствий разрушительного землетрясения в Ташкенте в 1966 году. Добровольцы работают на разборе завалов жилых домов
Ликвидация последствий разрушительного землетрясения в Ташкенте в 1966 году. Добровольцы работают на разборе завалов жилых домов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Тошкентда 1966 йил 26 апрел куни эрталаб зилзила юз берди. Шаҳарнинг марказий қисми деярли вайрон бўлди. Фалокат СССР халқларининг бирлашувининг рамзларидан бирига айланди: шаҳар бутун мамлакат кучи билан қайта тикланди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва олимлари республикада зилзилаларни башорат қилиш йўналишида илмий-амалий базасини мустаҳкамлаш йўналишида фаол иш олиб бормоқда.
1966 йил 26 апрел куни эрталаб - бундан роппа-роса 55 йил олдин Тошкентда кучли зилзила юз берди.
Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон Фанлар академияси сейсмология институти раҳбари Вахоб Рафиков изоҳ берди.
"Бутун дунёда зилзилаларни башорат қилиш, албатта, олдиндан айтиб бўлмайди, шу жумладан қисқа вақт учун. Аммо биз бугун башорат қилишнинг илмий ва амалий базасини мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқдамиз", - деди мутахассис.
Рафиковга кўра, Ўзбекистон фаол сейсмик минтақада – Талас-Фарғона силжимаси ҳудудида жойлашган, у ерда 4,0-5,5 баллгача зилзилалар юз бериб туради.
“Агар мамлакат тарихий даврда содир бўлган зилзилаларни кўриб чиқилса, бу одатий ҳодиса” - дейди институт директори.
Бугунги кунда Ўзбекистонда шимолий-шарқий ва шарқий қисмларда энг фаол бўлган - зилзила эпимарказларининг 30та эҳтимолий зона аниқлаб олинди.
2021 йил охирига қадар ҳукумат топшириғига асосан сейсмик хавф хариталари асосида кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва оқибатларини бартараф этиш махсус дастур ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, апрел ойидан бошлаб республикада мавжуд ва қуриш режалаштирилган биноларнинг сейсмик электрон техник паспортлари тузилмоқда.
Шунингдек, зилзила тўғрисида хабар берувчи мобил иловани ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала