Дунёда

“Спутник V” Туркияда ҳам ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишВакцина Sputnik V
Вакцина Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Туркиянинг бир неча фармацевтика компаниялари Россия вакцинасини ишлаб чиқариш учу технологиялар трансферини якунламоқда.
ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва Туркиянинг Viscoran İlaç фармацевтика компанияси “Спутника V” вакцинасини Туркияда ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда РФПИ матбуот хизмати.
“Viscoran İlaç “Спутника V”ни локал ишлаб чиқариш учун тайёргарликни якунлади. Яқин ойлар ичида вакцина бир неча корхоналарда ишлаб чиқарила бошланади”, - дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, Viscoran İlaç бошқа маҳаллий фармацевтика компаниялари билан ҳамкорлик қилиш учун ҳам шароит яратиб беради.
Хусусан, CinnaGen İlaç компанияси билан технологик жараённи трансфер қилиш жараёни якунланмоқда. Ундан ташқари яна иккита компания билан мухокаралар олиб борилмоқда, дейилган хабарда.
Айни дамда “Спутник V” дунёнинг 61та давлатида рўйхатдан ўтган. Ушбу давлатлар аҳолиси сони 3 миллиард кишидан ортиқ. Бироз олдин Владимир Путин Миср президенти Абдель Фаттах ас-Сиси билан мамлакатда Россия вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала