Жамият

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

© Агенство внешней миграцииХайрулла Умаров - Руководитель Агентства внешней трудовой миграции
Хайрулла Умаров  - Руководитель Агентства внешней трудовой миграции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Хайрулла Умаров Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Хайрулла Умаров Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
Умаров Хайрулла Сайдуллаевич 1980 йилда Наманган вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2002-2019 йилларда “Ўзуйжойжамғармабанк” Тошкент шаҳар бўлими мутахассиси, Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи, Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари, Яккасарой туманида инвестиция, инновация, саноат, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари ловозимларида ишлаган.
Пешеходы идут по Патриаршему мосту в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Миграция
Москвада қанча мигрант бор?
Умаров 2019 йилдан шу кунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала