Жамият

Тошкент аэропортининг иккинчи қаватига олиб борадиган эстакада йўли очилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНовый международный терминал аэропорта Ташкент
Новый международный терминал аэропорта Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Яқин кунларда Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борувчи, узоқ вақт ёпиқ бўлган эстакада очилади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бу режалар президент Шавкат Мирзиёевга “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” компанияларини трансформация қилиш борасидаги тақдимот давомида маълум қилинган.
“Яна бир янгилик – Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши кутилмоқда. Бу ҳам йўловчиларга катта қулайликлар яратади”, - деди Асадов брифингда.
Шунингдек, Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала