Ҳодисалар

Ёнғин ўчириш машиналари фуқароларни дезинфекция суви билан “чўмилтирди” – видео

© Sputnik / Николай Хижняк / Фотобанкка ўтишПожарно-тактические учения по тушению нефтепродуктов
Пожарно-тактические учения по тушению нефтепродуктов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Ҳолат Андижон ва Сурхондарё вилоятларида рўй берган. ФВВ тегишли ходимларга интизомий таъзир чоралари кўрилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳоли устига сув сепиб, дезинфекция ишлари амалга оширилгани юзасидан муносабат билдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёнғин ўчириш машиналари кўчаларга сув сепаётгани акс этган видеолар кенг тарқалган эди.
ФВВнинг аниқлик киритишича, бу ҳодиса Андижон вилояти Марҳамат ва Сурхондарё вилояти Денов туманларида рўй берган.
Аниқланишича, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.
Вазирлик мазкур ҳолатни тўлиқ назоратга олган ва ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳодиса юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли ходимларга интизомий таъзир чоралари кўрилади”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала