Жамият

Ёзга хос: ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво кузатилади

© AP Photo / Mindaugas KulbisДети играют в фонтане во время жары в Вильнюсе, Литва
Дети играют в фонтане во время жары в Вильнюсе, Литва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
25 апрелдан бошлаб мамлакатга жуда илиқ ҳаво массалари жадал кириб келиши бошланди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб ёз боши учун хос бўлган очиқ об-ҳаво ҳарорати кузатилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
26 апрель ва иш ҳафтасининг давомида ҳарорат меъёрдан 5-8° га кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17°, кундуз кунлари 32-35°, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-38° гача бўлади.
Кундузги ҳарорат шу кунлар учун бўлган мутлақ максимумга яқинлашади, деб огоҳлантиради синоптиклар.
Ҳафтанинг охирида Каспий денгизининг шимолий ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Республика ҳудудида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, лекин ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади. Кундуз куни ҳарорат 27-32° гача бироз пасаяди, аммо меъёрдан юқори бўлиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала