Ҳодисалар

Андижонда қалбаки ПЗР-тестини тайёрлаб сотишни бизнесга айлантирган ўқувчилар ушланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишМедико-санитарная часть аэропорта Домодедово
Медико-санитарная часть аэропорта Домодедово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари фуқароларга сохта тест таҳлилларини сотаётган вақтда қўлга олинган.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Андижон вилоятида қалбаки ПЗР-тестини тайёрлаб сотишни “касб қилган” ўқувчилар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, “Дўстлик” чегара назорат пости яқинида тезкор тадбир ўтказилган. Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари М.У. ва Н.М. тадбирга жалб қилинган икки фуқарога коронавирус аниқланмагани тўғрисидаги сохта ПЗР-тестини сотаётган вақтида қўлга олинган. Улар хизматлари эвазига 110 минг сўм сўрашган.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Ҳодисалар
Фуқарони Россияга сохта ҳужжатлар билан юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди
М.У.нинг яшаш хонадонида 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери (Форма №КО) бланкаси, 30 дона коронавирусга (COVID-19) тест топширганлик тўғрисидаги маълумотнома бланкаси аниқланган.
Бундан ташқари, 1 дона “АСЕR” ноутбук ва 1 дона “ЕРСОN” рангли принтер мусодара қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала