Жамият

Барча ҳудудларда коронавирус аниқланди: Самарқанд етакчи учликда

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишМедицинский работник
Медицинский работник  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида яна 275 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 275 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 89 630 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Энг кўп аниқланган ҳолатлар Тошкент шаҳри (141), Тошкент вилояти (55) ва Самарқанд вилояти (35) ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолган ҳудудларда иккитадан еттитагача янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Школа на карантине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Жамият
Самарқанд шаҳридаги барча мактаб ва боғчалар карантинга ёпилади
Мамлакатда коронавирусдан фориғ бўлганлар сони 86 180 (+204) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, кеча бир бемор вафот этган ва пандемия қурбонлари сони 646 нафарни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2804 нафар бемор даволанмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала