Ҳодисалар

Чироқчида биринчи синф ўқувчиси ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПешеходный переход в Ташкенте
Пешеходный переход в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
“Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёллар фарзандлари автомобиль йўлини кесиб ўтишлари хавфли эканини айтиб, янги мактаб қуриш беришни талаб қилишган.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғини Оқтўнли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар 23 апрель куни “Қарши—Самарқанд” йўлининг Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи қисмини тўсиб қўйган. Воқеа юзасидан туман ҳокимлиги изоҳ берди.
Ҳокимлик хабарига кўра, аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориш учун “Қарши-Самарқанд” автомобиль йўлини кесиб ўтишлари хавфли эканини айтишган. Чунки 21 апрель куни юк машинаси пиёдалар йўлакчасини кесиб ўтаётган 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Д.Э.ни уриб юборган ва у вафот этган.
В связи с новыми правилами ПДД вырос спрос на автомобильный знак Шипы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Ҳодисалар
Ўзбекистонда ёмон йўллар сабаб қарийб 2 йил ичида 191 киши ҳалок бўлган
Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра, аёллар ўз ҳудудларида мактаб қуриб беришни сўрашган. Бундан ташқари, ўқувчи қизни уриб юборган “Isuzu” юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган.
Чироқчи тумани ҳокимлиги кўнгилсиз ЙТҲдан кейин маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказилгани ва “Қумдарё” маҳалласида қурилаётган мактабнинг қурилиши тез орада бошланиши тушунтирилганини таъкидлаган.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вилоят ҳокими Зойир Мирзаев марҳума Д.Э.нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиргани ва вазиятни тўлиқ назоратга олганини маълум қилган. Шунингдек, 1 сентябрь куни янги мактаб фойдаланишга топширилишига ишонтирган.
Водитель на грузовике сбил двух детей в Андижанской области - фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2020
Ҳодисалар
Андижонда юк машинаси икки қизалоқни босиб кетди
2021 йил Давлат дастури асосида Чироқчи туман халқ таълими бўлимига қарашли 99-сонли умумтаълим мактаби филиали қурилиши режалаштирилган. У 176 ўринли бўлади. Қурилиш ишлари бошланиши йилнинг иккинчи чорагида белгиланган. Ҳозирги кунда буюртмачи пудратчи ташкилотлар танловини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда, деб қўшимча қилган туман ҳокимлиги.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала