Колумнистлар

Касал бўлгандан кўра, вакцина олган яхши - вирусолог

© Foto : из личного архива Анатолия Альштейн Анатолий Альштейн
Анатолий Альштейн  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Қандай қилиб россиялик олимлар "Спутник V" вакцинасини жуда тез яратишди? Ушбу вакцина Британия ва Жанубий Африка штаммларига қарши фойда берадими?
ТОШКЕНТ, 27 апр - Sputnik. Гамалея номидаги Милий эпидемиология ва микробиология институти бош илмий ходими Анатолий Альтштейн Спутник V вакцинаси яратилиши, коронавируснинг қандай штаммларидан ҳимоя қилиши ва эмланган одам ҳам ниқоб тақиб юриши нима учун кераклигини айтиб берди.
Вирусолог айтишига қараганда, бугунги кунда коронавирус анча кучсизланган, лекин барибир ҳали хавфли. Аксарият коронавирусга ўрганиб қолди десак ҳам бўлади. Шифокорлар эса касалликни даволашни ўрганишди. 2020 йилнинг март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемияси ҳақида эълон қилганида вазият бутунлай бошқача эди – ривожланаётган давлатларда жуда кўп одамлар коронавирусдан вафот этаётган, ўлим коэфиценти – 10-15%ни ташкил қилаётган эди. Ҳозир эса ушбу кўрсатгич 2%ни ташкил қилмоқда.
Вакцина Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Дунёда
“Спутник V” Туркияда ҳам ишлаб чиқарилади
Профессор Альштейн айтишига қараганда россиялик олимлар биринчи бўлиб вакцина яратишига сабаб, уларнинг айнан ана шундай вакцина яратишда катта тажрибага эга бўлганликлари қўл келган.
“Менинг ҳамкасабаларим шунга ўхшаш вакцина яратиш борасида катта тажрибага эга эдилар. Covid-19 пайдо бўлишига қадар улар MERS - яқин шарқ коронавируси синдроми вирусига қарши вакцина яратишган эди. Улар вакцина таркибига қайси оқсил ва қайси генларни киритишни, аденовирусни қандай тайёрлашни ҳамда вакцина дозаси ва кетма-кетлигини тўғри аниқлашган эди. Натижада жуда яхши вакцина яратилди”- дейб ҳикоя қилади Анатолий Альтштейн.
Профессор айтишига кўра, бу масалада Гамалея институтига хитойлик мутахассислар жуда катта ёрдам берган. Хитойда вирусология жуда кучли ривожланган ҳам улар биринчилардан бўлиб ушбу вирусга дуч келишган ва коронавирусни диагностика услубларини ўйлаб топишган. Улар биринчи бўлиб ушбу вируснинг генетик кетма-кетлигини аниқлашган “у ерда 30 мингга яқин нуклеотидлар бор” ва бу бутун дунё олимларига тақдим этилди.
Россиялик олимлар ҳам ушбу маълумотларни олган замондан бошлаб дарҳол вакцина яратишга киришишди. 2020 йилнинг август ойида олимлар клиник синовларининг биринчи ва иккинчи клиник фазасини якунлаб, вакцинани рўйхатдан ўтказишди.
“Spitnik V вакцинасининг бошқа вакциналардан муҳим устуворлик жиҳати – у клиник синовларнинг уч босқичидан ҳам муваффақиятли ўтди. Синовларнинг учинчи босқичи – эунг мураккаб ҳисобланади. Бунинг учун 10 минг кишида синов ўтказиш керак ва улар орасида албатта “плацебо” гуруҳи бўлиши керак. Фақат ушбу босқич натижаларига кўра вакцинанинг нақадар самарадорлигини аниқлаш мумкин”, - дейди вирусолог.
Натижада Гамалея институти вакцинаси шунчалик самарали бўлиб чиққан-ки, у ҳозир дунёнинг турли нуқталарида пайдо бўлаётган коронавируснинг янгии штаммларига қарши кураша олади. Анатолий Альштейн айтишига кўра, Sputnik V ҳозир кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган коронавируснинг Жанубий Африка штаммини ҳам енга олади. Россия вакцинаси, одамда одамга ўтиш хусусияти жуда яхши бўлган, Британя штаммини ҳам енгиб ўтиши керак, деб ишонч билдирди мутахассис.
Алоҳида ирқлар ва миллатлар коронавирусга кўпроқ чалиниши, бошқалар камроқ чалиниши ҳақидаги гаплар – афсона бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Лекин Марказий Осиё давлатларида коронавирусга чалиниш ва ундан вафот этиш ҳолатлари ҳақиқатдан ҳам нисбатан кам учрамоқда. Лекин бу ерда вакцинация масаласи ҳам мураккаброқ.
Украинада касаллик худди Россиядагидек кечмоқда.
“Касаллик қандай кечишида одамлар орасида фарқ бор, лекин алоҳида ирқлар ёки миллатлар касалликка кўпроқ ёки камроқ чалинаётгани борасида аниқ маълумотлар йўқ” – дейди профессор.
Эмланган фуқаролар ҳам ниқоб ва қўлқопда юриши керак ва бунги иккита сабаб бор дейди профессор.
Биринчидан – вакцинация энди бошланган ва аксарият фуқролар ҳали эмланмаган.
Иккинчидан эса, вакциналанган фуқароларган ниқобсиз юриш имкони берилса, аксарият жумладан эмланмаганлар ҳам ниқобсиз юришга ўтади ва эмланганман деб туриб олади.
“Эмланган фуқаролар ҳам вирусли, касалликнинг оғир шаклига чалинишидан ҳимояланган бўлса-да, инфекция ташувчиси бўлиши мумкин, бошқаларга юқтириши мумкин”, – дейди вирусолог.
Альтштейн, айтишига кўра, ҳозир дунёда Covid-19нинг учинчи жиддий тўлқини бошланмоқда. Рақамлар бўйича у иккинчи тўлқинга яқинлашиб қолган. Россияда ҳозир ўтган йилнинг сентябрида бошланган иккинчи тўлқин якунига етмоқда. Касалланганлар сони камаймоқда.
Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Жамият
Тошкентга “Спутник V” вакцинасининг яна 50 минг дозаси келтирилди
“Бу ҳали коллектив иммунитет етарли даражага етганини ва бизда коронавируснинг учинчи тўлқини бўлмаслигини билдирмайди. Россияда ҳозир аҳолининг 5% эмланган. БИз дунёда биринчи эмасмиз, лекин шунинг ўзи ҳам ёмон эмас. АҚШда вакцинация борасида вазият биздан кўра яхшироқ, Европада эса – ёмонроқ”, - дейди профессор.
Россияда коллектив иммунитет пайдо бўлиши учун - ҳозир эмланиш керак. Навбатдаги тўлиқнни кутиб турмасдан.
“Мени айримларнинг уколдан қўрқиши ҳайратга солади – нина жуда ингичка, чивин чаққандек бўлади холос. Ахир чивиндан кўрқиб қочиб юрмайдику одамлар. Вакцинанинг салбий таъсири эcа – ҳаммага маълум. Бир неча соатга тана ҳарорати кўтарилиши мумкин холос. Буни касаллик келтирадиган ҳолатлар билан солиштириб бўлмайди”, - дейди профессор Альштейн.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала