Россия

Москва муфтийси масжидлар етишмаслигидан шикоят қилди

© Sputnik / Евгений ОдиноковНамаз
Намаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Москвада масжидлар етишмаслиги сабаб 30 мингдан зиёд киши ҳар ҳафта жума намозини пойтахт кўчаларида адо этишга мажбур. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари муфтий Албир Крганов маълум қилди.
Крганов бу йил Москвада Рамазон ҳайити намозини оммавий ўқишга тақиқ қўйилмаганини таъкидлади. Унинг тахминига кўра, шаҳарда Рамазон ҳайитини нишонлашда 250 минг нафарга яқин киши иштирок этади.
В Ургуте открылась новая мечеть.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2021
Жамият
Ургутда муҳташам жоме масжиди очилди
“Афсуски, пойтахтда (Москвада – таҳр.) масжидлар етишмаслиги муаммосини яна бир таъкидлашим даркор. Ҳайит намозлари у ёқда турсин, ҳатто жума намозларини 30 мингдан зиёд мусулмонлар кўчада адо этишга мажбур, чунки масжидларда жой йўқ”, - деди муфтий. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Крганов Москва ҳукуматига мурожаат қилиб, бу муаммо албатта ҳал этиш ва шаҳарда масжид қурилиши учун ер ажратишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, бу йил дунё мусулмонлари Рамазон ҳайитини 13 май куни нишонлашади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала