“Нафс балоси”: Нурафшонда газ портлашига нима сабаб бўлгани айтилди

© Пресс-служба "Худугазтаъминот"В двухэтажном доме Нурафшана произошел взрыв газа
В двухэтажном доме Нурафшана произошел взрыв газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Oбуна бўлиш
“Ҳудудгазтаъминот” Нурафшондаги портлаш хонадон эгасининг газ ўғирлаши оқибатида келиб чиққанини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги икки қаватли уйда газ портлашига хонадон эгасининг газ ўғирлаши оқибатида келиб чиққан. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, воқеа жойида ФВВ ходимлари билан биргаликда “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали ходимлари иш олиб борган.
“Ўрганишлар жараёнида маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўпланиши содир бўлганлиги аниқланди”, - дейилган хабарда.
Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган.
1/4
2/4
3/4
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузмаслик, маиший фойдаланишда ностандарт газ ускуналари ва қўлбола мосламаларни ишлатмасликни сўраган.
Сегодня, 27-го апреля  в 11:40 часов в городе Нурафшан (Ташкентская область) в двухэтажном доме, расположенном в махалле Обод турмуш, произошла вспышка газовоздушной смеси.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Нурафшонда газ портлаши оқибатида бир киши қурбон бўлди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурафшонда газ портлаши оқибатида бир киши қурбон бўлгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0