Жамият

“Qanot Sharq” авиакомпанияси илк самолётини қабул қилиб олди

© SputnikАвиакомпания Qanot Sharq получила первый самолет Airbus A320
Авиакомпания Qanot Sharq получила первый самолет Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
“Qanot Sharq” ҳам халқаро, ҳам ички қатновларни амалга ошириши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг “Qanot Sharq Airlines” хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 йўловчи самолётини қабул қилиб олди.
Авиакомпания 20 кундан кейин яна бир A320ни қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. Йил охирига қадар авиаташувчи қўшимча равишда яна иккита катта сиғимга эга Airbus A320га эга бўлиши лозим.
Компания истиқболда ўз авиапаркини учта A320 ва учта A330 самолётлари билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
© SputnikАвиакомпания Qanot Sharq получила первый самолет Airbus A320
Авиакомпания Qanot Sharq получила первый самолет Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Авиакомпания Qanot Sharq получила первый самолет Airbus A320
“Qanot Sharq” ҳам халқаро, ҳам ички қатновларни амалга ошириши кутилмоқда.
“Qanot Sharq Airlines” 1998 йилда рўйхатга олинган ҳамда юк ва йўловчи авиаташувларига ихтисослашган. 2003 йилдан 2012 йилгача компания “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан Ил-76 самолётларини ижарага олган ва Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания ўлароқ ўз чартер рейсларини амалга оширган. У ўзини Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания сифатида танитмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала