Жамият

"Спутник V" билан эмлаш бепул бўлади - Санэпидхизмат

© РФПИ23 апреля в Узбекистан была доставлена первая партия вакцины "Спутник V"
23 апреля в Узбекистан была доставлена первая партия вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар миқдори 2,7 миллиондан ошди, жами эмланганлар сони эса 565 мингдан ошган.
ТОШКЕНТ, 27 апр - Sputnik. Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинаси билан эмлаш бепул бўлади. Бу ҳақида Газета.уз Санитар - эпидемиологик осойишталик хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоровга асосан хабар қилмоқда.
"Спутник V" вакцинаси пуллик бўлмайди. Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз "Спутник V" вакцинасини билан эмлашни бошлашни энди режалаштираяпмиз", — деди Санитария-эпидемиология хизмати матбуот котиби.
Бироз олдин ижтимоий тармоқларда "Спутник V" вакцинаси хусусий клиникаларда пайдо бўлгани ва уни 500 минг сўмга олиш мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Бугун , 27 апрел куни Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг иккинчи компоненти 50 минг дозаси олиб келинди. "Спутник V" билан оммавий эмлаш 28 апрелдан бошланиши кутилмоқда.
Ундан ташқари шу куннинг ўзида Хитой ва Ўзбекистон вакцинаси ZF-UZ-VAC 2001 дан ҳам 1 миллион доза олиб келинди. Жами олиб келинган вакциналар миқдори - 2,7 миллионни ташкил қилди. Ундан AstraZeneca - 660 минг, ZF-UZ-VAC 2001 - 2 млн ва "Спутник V" - 100 мингга яқин.
Ўзбекистонда оммавий эмлаш жараёни 1 апрелдан бошланган эди. Шу кунга қадар эмланганлар 565 мингдан ошган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала