Жамият

Тошкентга “Спутник V” вакцинасининг яна 50 минг дозаси келтирилди

© Посольство России в Узбекистане Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины "Спутник V"
Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, 28 апрелдан республикада аҳолини “Спутник V” билан эмлаш бошланади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Бугун, 27 апрель куни, Тошкент шаҳрига Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси иккинчи компонентининг 50 минг дозаси келтирилди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, 28 апрелдан республикада аҳолини “Спутник V” вакцинасининг биринчи компоненти билан эмлаш бошланади.
Груз с российской вакциной Sputnik V от коронавирусной инфекции covid-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Жамият
Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди
“Умид қиламизки, бу Ўзбекистонга эпидемияни тезроқ енгишига, карантин чекловларини бекор қилишига ва одатий ҳаётга қайтишига ёрдам беради”, - дейилган элчихона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Ўзбекистонга "Спутник V" вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинган эди. Ўзбекистон Россиядан 1 млн доза вакцина харид қилишни режалаштирган. Бу билан 500 минг нафар аҳолини тўлиқ эмлаш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала