Дунёда

Туркия ҳукумати 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этади

© Sputnik / Артемий Лысиков / Фотобанкка ўтишСитуация в Турции в связи с коронавирусом
Ситуация в Турции в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Коронавирус эпидемияси авж олгани сабабли Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Туркияда коронавирус эпидемиясининг авж олиши туфайли 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Вазирлар маҳкамаси йиғилиши давомида маълум қилди.
“29 апрел куни соат 19:00 дан 17 май соат 05:00 гача тўлиқ локдаун жорий этилади”, - деди Туркия етакчиси.
Туркияда 29 апрелдан 17 майгача:
шаҳарлараро саёҳатларга чеклов қўйилди, ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш учун рухсатнома талаб қилинади;
мактабларда қатнаб ўқиш тўхтатилади, болалар боғчалари ёпилади;
жамоат транспортининг бандлик даражаси 50 фоиздан ошмаслиги керак;
аксарият муассасалар ёпилади, Ички ишлар вазирлигининг махсус рўйхатига киритиладиган муассасалар бундан мустасно.
Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Туркия ҳукумати чет эл давлатлари фуқароларининг (6 ёш ва ундан катта) мамлакатга кириши учун илгари киритилган қоидаларни 2021 йил 31 майга қадар узайтирди.
Стамбул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Дунёда
Туркияда дам олиш кунлари яна комендантлик соати киритилади
Унга кўра, Туркияга боришдан 72 соат олдин, ПЗР тестдан ўтиш ва бу ҳақда QR-кодли, инглиз тилидаги таржима қилинган ҳужжат керак бўлади. Шунингдек, Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида тест топширганлик ҳақида анкета тўлдириб, шу анкетани мобил телефонга юклаб олиш ёки чоп этиш талаб қилинади. Анкета тўлдирилгач, фуқаро учун шахсий HES-код шакллатирилади. Ушбу HES-кодсиз фуқаро самолет бортига қўйилмайди. Туркиянинг ўзида эса анкета турли ҳудудларда бўлиб туриш учун талаб қилинади.
Туркияга HES-кодисиз келган хорижий давлатлар фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланиши ҳамда улар ўзларининг маблағлари ҳисобидан депортация қилиниши мумкин. Ушбу талаб транзит йўловчиларига тааллуқли эмас.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 4,6 миллиондан ошган. 38 мингдан зиёд киши пандемия қурбони бўлган. Сўнгги ҳафталарда мамлакатда кунига 30 мингдан 60 мингга қадар касалланиш ҳолати қайд этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала