Жамият

Хитойдан яна миллион доза вакцина олиб келинди

© https://t.me/vaksinauzbВакцина ZF-UZ-VAC2001
Вакцина ZF-UZ-VAC2001 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Хитойдан ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна миллион дозаси Ўзбекистонга олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ҳозиргина Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан Ўзбекистонга олиб келинди.
Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партияси шу йилнинг 27 март куни келтирилган эди.
Шу кунгача вакцинация жараёнлари учун жами 1 660 минг доза вакцина захирасидан фойдаланилмоқда. Айни пайтгача эмланган 565 минг нафардан ортиқ аҳолининг 46 фоизи, яъни 263 минг нафардан ортиғи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган.
Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Жамият
Тошкентга “Спутник V” вакцинасининг яна 50 минг дозаси келтирилди
ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 65 ёш ва ундан катта ёшдаги эмланивчилар орасида 148 минг нафардан ортиқни, тиббиёт ходимлари орасида 114 минг нафардан ортиқни ташкил қилган.
26 апрель куни ZF-UZ-VAC 2001 билан эмланган фуқаролар сони 14 522 нафарни ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 68 фоизга етди.
Бундан аввал “Спутник V” вакцинасининг 2 та патрияси келтирилган эди. Шунингдек, AstraZeneca вакцинасининг ҳам янги патриясини келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала