Сиёсат

Юсуп Кабулжанов ТИВ матбуот котиби этиб тайинланди

Юсуп Кабулжанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули бўлиб ишлаган Юсуп Кабулжанов ТИВ матбуот котиби ва расмий вакили бўлди
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Юсуп Кабулжанов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, ТИВ матбуот котиби ва расмий вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Кабулжонов дипломатия соҳасида 2009 йилдан буён ишлайди. У 2009-2016 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати иккинчи котиби, биринчи котиби, вазирлик ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги директори ўринбосари бўлган.
Юсуф Кабулжонов 2016-2018 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Маданий-гуманитар алоқалар бошқармаси бошлиғи, 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия Федерацияси) бош консули сифатида фаолият юритган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала