Чегарани пиёда кесиб ўтмоқчи бўлган мигрантлар қўлга олинди

© пресс-служба Пограничного управления ФСБ России по Смоленской областиСотрудники Пограничного управления ФСБ России по Смоленской области задержали уроженцев республик ЦА, направлявшихся пешком от государственной границы вглубь российской территории
Сотрудники Пограничного управления ФСБ России по Смоленской области задержали уроженцев республик ЦА, направлявшихся пешком от государственной границы вглубь российской территории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Oбуна бўлиш
Смоленск вилоятида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик ҳолати юзасидан чет эл фуқаролари ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия ФХХ Смоленск вилояти бўйича чегара бошқармаси ходимлари Краснинский тумани Лонница қишлоғи яқинида давлат чегарасини пиёда кесиб ўтмоқчи бўлган Марказий осиёлик мигрантларни қўлга олди.
Жами 22 киши қўлга олинди. Номаълум шахс мигрантларни Беларусь ҳудудидан Днепр дарёси орқали қайиқда олиб ўтгани аниқланди. Улар Москва вилоятига боришни режалаштиришган эди.
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Нолегал мигрантлар Россиядан 15 июнга қадар чиқиб кетишлари керак – ИИВ
Шунингдек, Монастиршинский туманининг Дубровка қишлоғи ҳудудида чегарачилар Беларусь ҳудудидан келаётган 2та микроавтобус тўхтатилди. Микроавтобусда 15 нафар чет эл фуқароси ва бир нафар фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган. Текширув давомида фуқаролиги бўлмаган шахсда Россияга кириш учун тақиқ қўйилгани аниқланди.
ФХХ Смоленск вилоятидаги чегара бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган ҳафта дам олиш кунлари давомида чегара бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда чегара режимини бузган 180 нафардан зиёд фуқаро қўлга олинди. Фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилиб, қўшни давлат ҳудудига қайтарилган.
Янгиликлар лентаси
0