Дунёда

Линколн “арвоҳи” Оқ уй матбуот котибини қўрқитиб юборди

© AFP 2018 / DREW ANGERERПресс-секретарь Белого дома Джен Псаки
Пресс-секретарь Белого дома Джен Псаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Жен Псаки брифинг чоғида ғичирлаган товушдан қўрқиб кетди ва бу АҚШ президенти Авраам Линколннинг арвоҳи бўлган бўлиши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг брифинги давомида кутилмаган ҳодиса рўй берди.
Псаки журналистларнинг саволларига жавоб бераётган бир пайтда ён томондан нимадир ғичирлаб кетди. У ўз чиқишини бир неча сонияга тўхтатиб, у ёққа қарашга мажбур бўлди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода аввалига матбуот котиб қўрқиб кетганини пайқаш қийин эмас.
Псаки буни ҳазилга йўйиб, эҳтимол, бу АҚШнинг 16-президенти Авраам Линколннинг арвоҳи бўлганини айтди.
“Қўрманг, Линколн руҳи кезиб юрган бўлиши истисно қилинмайди”, - деди кулиб Псаки.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала