Жамият

Отабеков: ҳозирда COVID-19 га қарши эмлаш фақат давлат муассасаларида амалга оширилмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗамначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Нурмат Отабеков хусусий муассасалар ҳам ўзлари коронавирусга қарши вакцинани олиб келиб, эмлаш жараёнларини амалга оширишлари мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакцина хусусий сектор томонидан пулли қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, хусусий иммунопрофилактика муассасалар (эмлаш марказлари) томонидан коронавирусга қарши эмлаш жараёнларига рухсат берилган. Шу билан бирга, ҳозирги кунда коронавирусга қарши вакциналар фақат давлат буюртмаси асосида олиб келинмоқда ва ушбу вакциналар билан аҳолининг хавф ости гуруҳига кирувчи қатламлари эмланмоқда.
“Хусусий иммунапрофилактик муассасалар ҳам ўзлари коронавирусга қарши вакцинани олиб келиб, эмлаш жараёнларини амалга оширишлари мумкин. Аммо ҳозирча бирор бир хусусий вакцинация марказида бундай амалиётлар ўтказилмаяпти”, — деди Отабеков.
У кейинчалик мамлакатга олиб келинаётган вакциналарга давлат буюртмаси шакллантирилаётган чоғда хусусий сектор эҳтиёжи ҳам эътиборга олинишини қайд этди.
“Хусусий сектор эҳтиёжи ҳам эътиборга олинса, уни юртимизга етказиб бериш билан шуғулланадиган ташкилот, шу жумладан, „Дори-дармон“ АК томонидан ҳам хусусий секторга йўналтирилиши мумкин”, — дея қўшимча қилди Отабеков.
23 апреля в Узбекистан была доставлена первая партия вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Жамият
"Спутник V" билан эмлаш бепул бўлади - Санэпидхизмат
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев хусусий сектор коронавирусга қарши вакцинани мамлакатга олиб келиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Ўзбекистонда аҳолини 1 апрелдан коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналари билан эмлаш жараёни бошланган. Куни кеча мамлакатга “Спутник V” вакцинаси ҳам олиб келинди. 28 апрелдан Тошкентда 65 ёшдан ошган аҳоли “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш бошланади. 27 апрель ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб 600 мингдан зиёд фуқаро эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала