Сиёсат

Ўзбекистон хавфсизлик соҳасида Россия билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда

© Министерство обороны УзбекистанаУзбекско-таджикские военные учения 2020
Узбекско-таджикские военные учения 2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Республика мудофаа вазири Ўзбекистон Россия билан минтақа хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россия билан минтақа хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.
Бу ҳақда республика мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан музокаралар давомида маълум қилди.
“Биз Россия билан стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларимизни аниқ амалий мазмун жиҳатдан тўлдириш билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларимизни янада чуқурлаштиришдан манфаатдормиз. Шу билан бир қаторда таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон, шунингдек, Россия Федерацияси билан мудофаа ва минтақа хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳар томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор”, - дея Қурбонов сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.
Қурбонов икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик ҳамкорликнинг янги сифатли даражасига кўтарилганини қайд этди.
“Бугун Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ва инвестиция ҳамкоридир”, - дея қўшимча қилди у.
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Сиёсат
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтиради - дастур тайёр
Республика мудофаа вазирининг сўзларига кўра, пандемияга қарамасдан, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда.
Қурбонов сўнгги йилларда икки давлат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар фаол ривожланиб бораётганини урғулади.
Музокаралар чоғида Қурбонов россиялик ҳамкасби Шойгуни унинг фаолиятидаги ўта муҳим сана – “30 йил Россия ҳукумати таркибида Ватанга хизмат қилиши” билан қутлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала