Сиёсат

Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтиради - дастур тайёр

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишСовместные учения с КСОР ОДКБ "Взаимодействие-2019"
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий соҳада 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ҳарбий соҳада мамлакатлар ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастурини тайёрлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу маълум қилди.
Россия мудофаа вазирлиги сешанба куни Тожикистондан Ўзбекистонга келди.
“Бундай ҳужжат илк бор ишлаб чиқилмоқда. Бугун уни тасдиқлашни таклиф қиламан”, - деди Шойгу унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Баҳодир Қурбонов билан ўтказилган музокаралар чоғида.
Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасбларини "Россия Мудофаа вазирлигининг бу йилги муҳим воқеаларига" - Халқаро хавфсизлик бўйича тўққизинчи Москва конференцияси, Армия халқаро ҳарбий-техник форуми ва Халқаро армия ўйинларига таклиф қилди. Бу барча тадбирлар бир вақтнинг ўзида ўтказилади.

Биз бу техникани қабул қиладиган, сотиб оладиган, ишлатадиганлар полигонларимизда амалда кўришлари учун бундай қилдик. Энг муҳими - бугунги кунда Россия Қуролли кучларида мавжуд бўлган терроризмга қарши кураш тажрибаси билан бўлишиш

Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Шойгу
Россия Мудофаа вазири
У Ўзбекистон жамоаларига АрМИда "олдинги мусобақалардагидек муваффақиятли" чиқишларини тилади.
Россия Мудофаа вазири икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини сабаб ўтди: ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш бўйича икки томонлама тадбирларни ўтказиш.
“Ўзбекистон Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегик шеригидир”, деб таъкидлади Сергей Шойгу.
"Мамлакатларимиз кўплаб соҳаларда, шу жумладан хавфсизлик соҳасида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Бугунги кунда чақириқ ва таҳдидларга, айниқса халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш муҳим", - деди вазир.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф ва самимий қабул учун Баҳодир Қурбоновга миннатдорчилик билдирди. Вазирнинг сўзларига кўра, у анчадан буён Марказий Осиё марвариди - Бухорони ва очиқ осмон остидаги тарих музейни кўришни орзу қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала