Сиёсат

Шойгу Ўзбекистонга ноёб ҳужжатларни ҳадя этди

© Фотохост-агентство sco-russia2020.ru / Фотобанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга республика халқининг фашизмни тор-мор этишга қўшган ҳиссаси ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга республика халқининг Улуғ Ватан уруши йилларида фашизмни тор-мор этишга қўшган ҳиссаси ҳақидаги ҳужжатлар тўпламини ҳадя сифатида олиб келди.
Шойгу кеча Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Ҳозир у Бухорода ўзбекистонлик ҳамкасби Баҳодир Қурбонов билан музокаралар ўтказмоқда.
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Сиёсат
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтиради - дастур тайёр
“Учрашувимиз 1941-1945 йилларда Улуғ Ватан урушидаги Ғалаба куни арафасида бўлиб ўтмоқда. Мен ҳадя сифатида ўзбек халқининг умумий Ғалаба қўшган ҳиссаси ҳақидаги архив ҳужжатлар тўпламини олиб келдим”, - деди Россия вазири. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Жанговар ҳаракатлар Ўзбекистондан йироқда бўлиб ўтганига қарамасдан, унинг қийинчиликлари ва азоб-уқубатларини ҳар бир оила бошдан кечирди. Урушга 1,95 миллионга яқин киши сафарбар қилинган, 200 мингдан зиёд аскар ва зобитлар мукофотларга лойиқ кўрилган.
Республикага 1,5 миллион киши, жумладан, 250 мингдан зиёд бола эвакуация қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала