Биринчи майдан бошлаб импорт ва экспорт қилинувчи ўсимликлар экспертизаси пулли бўлади

CC BY-SA 2.0 / CIAT / genebank5Растения в пробирках
Растения в пробирках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос келувчи Марказий карантин лабораторияси ҳамда 6та вилоятларда ҳудудий стационар лабораториялар ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб импорт ҳамда экспорт қилинувчи мева-сабзавот ва ўсимликларни лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пулли бўлди.
Бу ҳақида Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга импорт ҳамда экспорт қилинаётган мева-сабзавот ва ўсимлик маҳсулотларини лаборатория экспертизасидан ўтказиш хизмати расман пулли этиб белгиланди, - дейилган хабарда.

Лаборатория хизматлари нархида ҳар бир намуна учун 88 563 сўм миқдорида тўлов жорий этилиб, ушбу нархга кимёвий реактив ва бир марталик ишлатиладиган маҳсулотлар нархи алоҳида ҳисоблаб қўшилади. Тўлов шартнома асосида амалга оширилади.
Ушбу мақсадда республикада замонавий илғор лаборатория ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозланган Марказий карантин лабораторияси ташкил этилди. Ушбу лаборатория 2021 йил март ойида халқаро стандартлар асосида аккредитациядан ўтказилган.
 Вкусно и красиво: как сделать фруктовый букет своими руками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Россия МДҲ давлатлари билан ўсимликлар карантини бўйича ҳамкорлик қилади
Шу билан бир қаторда, Республиканинг 6 та вилоятида (Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятлари) стационар карантин лаборатория ташкил этилди ва миллий аккредитациядан ўтказилди.
Экспортга юкланаётган маҳсулотларни лаборатория экспертизасидан ўтказишни тезлаштириш мақсадида, ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекцияларида 15 та замонавий сайёр (мобил) лабораториялар ташкил этилди, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0