Сиёсат

Давлат персоналлаштириш марказига директор тайинланди

© Sputnik / Илья ПиталевПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Ҳукумат қарори билан Улуғбек Тошхўжаев Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Улуғбек Тошхўжаев Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори имзоланди.
У ушбу лавозимда февраль ойида ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Нажмиддин Тўрахўжаевнинг ўрнини эгаллади.
Улуғбек Тошхўжаев бундан олдин Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари сифатида ишлаган. У 2021 йил январь ойи охирларида бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала