Ҳодисалар

Гулистонда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосарини қўлга олди.
Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро М. ариза билан ҳуқуқни муҳофа қилувчи органларга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, “Чорванасл” маркази етакчи мутахассиси М.Х. унга кам таъминланган оилалар учун “Юлдуз” массивида қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олувчилар рўйхатига киритишни ваъда қилган. Бу ишни туман ҳокими ўринбосари орқали ҳал қилишини айтган ва эвазига 400 доллар сўраган. Мутахассис фуқародан бу пулларни олаётган вақтда ушланган.
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Ҳодисалар
Прокуратурага ишга жойлаштириш учун пора талаб қилган “ҳожатбарорлар” қўлга олинди
Шундан сўнг М.Х.нинг кўрсатмаларига асосан тезкор тадбир давом эттирилган. Унда Гулистон туман ҳокими ўринбосари Б.С. юқоридаги масалада фуқаро М.га ёрдам бериш эвазига 400 долларни мутахассисдан олган вақтида қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала