Ҳодисалар

Тожик–қирғиз чегарасида можаро авж олмоқда

© Sputnik / А. Корнющенко / Фотобанкка ўтишПограничники несут службу
Пограничники несут службу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Кеча, 28 апрел куни тожик-қирғиз чегарасида бошланган можаро тобора авж олиб бормоқда. Айни дамда жароҳат олганлар сони 20дан ошган, бир неча уй олов ичида қолган.
ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnk. Икки кундан буён Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида янги можаро авж олди. Айни дамда жабрланганлар сони Қирғизистон томонидан 15 киши ошган, улардан 1 киши о-ир аҳволда. Тожикистон томонидан эса 7 киши жароҳат олган.
Сўнгги малумотларга кўра Қирғизистоннинг Кок-Таш қишлоғида ёнғин бошланган ва бир неча уйлар олов ичида қолган. Тожикистоннинг Ворух ва Лангар қишлоқларида ҳам отишма бўлмоқда.
Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизматининг Чегарани қўриқлаш бўлими хабарига кўра, можаро 28 апрел куни бошланган. Тожикистон фуқаролари чегара чизиғига 3-4 метр масофада юк автомобилига шағал-тош юклашни бошлаган. Воқеа жойига қирғизистонлик чегарачилар етиб келиб ишни тўхтатишни талаб қилишган.
Бироздан сўнг Тожикистон томони тожик-қирғиз чегарасининг демаркация қилинмаган ҳудудида жойлашган “Головной водораздел” номли сув тарқатиш узелига кузатув камералари ўрнатишни бошлаган. У ерга етиб келган қирғизистонлик чегара ва милиция ходимлари камера ўрнатишни бас қилишни талаб қилишган.
Магазин АК с пулями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Дунёда
Тожик-қирғиз чегарасида отишма ва портлашлар – видео
Шундан сўнг қирғизистонлик чегарачилар камера ўрнатилган устунларни арралашни бошлаган. Воқеа жойига иккала томондан 100-150 киши тўпланган. Иккала томон ҳам бир бирига тош отган. Ўқ овози эшитилган.
Баткен вилояти раҳбари Омурбек Суваналиев айтишига кўра, айни Тожикистон чегарасида бўлган воқеалар – айрим кучлар томонидан уюштирилган провокация бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. Чунки ушбу воқеада олдин чегара олди ҳудудида 2 киши ўғирланган, шунингдек Тожикистон ТИВнинг қалбаки нотаси тарқатилган.
Маълумот учун, Тожикистон ва Қирғизистон орасидаги чегара чизиғининг узунлиги 970 км ни ташкил қилади, ундан 504 км демаркация қилинмаган. Жумладан "Головной" номли сув тарқатиш узели жойлашган ҳудуд ҳам. Ушбу жой учун тортишув икки республика орасида 1991 йилдан бери давом этиб келмоқда. Тожкистон ва Қирғизистон чегарасида жами 70та можароли ҳудуд бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала