Дунёда

“Кулағон испан” мем қаҳрамони вафот этди

Свечка. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Хуан Хойя Борха оғир касалликдан вафот этди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Испаниялик актёр ва комик, "Кулағон-испан" меми қаҳрамони Хуан Хойя Борха 65 ёшида вафот этди, деб хабар беради РИА Новости ABC de Sevilla нашрига асосан.
Хуан Хойя Борха 2015 йилда, интернетда ҳазил дастурида ёзилган видеоролик тарқалгандан сўнг машҳур бўлди.
Роликда актёр пляжда идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишга кирмоқчи бўлгани ҳақида хохолаб кулиб гапириб беради.
2020 йилда Хуан Хоя Борханинг қон томирлари сабабли оёғи ампутация қилинди. ОАВ хабарларига кўра, Интернет фойдаланувчилари актёрнинг касал бўлиб қолганини билиб, унинг даволаниши учун пул тўплашди. Ўлимидан олдин Борха одамларга миннатдорчилик билдирди.
28 апрел куни актёр касалхонада вафот этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала