Миграция

Мавсумий ишлар: 63 нафар фуқаро Жанубий Кореяга жўнаб кетди

© Агенство внешней трудовой миграцииГраждане Узбекистана перед отправкой на сезонные работы в Республику Корея
Граждане Узбекистана перед отправкой на сезонные работы в Республику Корея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Ўзбекистон фуқаролари илк маротаба 5 ойлик мавсумий ишларда ишлаш учун Корея Республикасига жўнаб кетди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари илк маротаба 5 ойлик мавсумий ишларда ишлаш учун Корея Республикасига жўнаб кетди, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Канвондо провинцияси, Янггу округи администрацияси ўртасида мавсумий ишчилар тўғрисида илк маротаба келишув тузилди.
© Агенство внешней трудовой миграцииГраждане Узбекистана перед отправкой на сезонные работы в Республику Корея
Граждане Узбекистана перед отправкой на сезонные работы в Республику Корея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Граждане Узбекистана перед отправкой на сезонные работы в Республику Корея
Келишувга асосан 2021 йил 16-17 март кунлари Наманган вилоятида Корея Республикаси Янггу округи ҳудудида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Корея Республикаси компанияси вакиллари томонидан танлов ўтказилган эди.
Танловда 35-45 ёш оралиғидаги, оилали, соғлом, судланмаган, Корея Республикаси ҳудудига кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда тақиқи бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга Наманган вилоятида доимий истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этган эди.
"Танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларни кореялик вакиллар томонидан ўрнатилган тартибда кетишдан олдинги ўқитиш ва мажбурий карантинда сақлаш ишлари амалга оширилди", - дейилган хабарда.
Куни кеча фуқароларнинг дастлабки гуруҳи, яъни 63 нафари Тошкент халқаро аэропортидан чартер рейс орқали Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетди.
© Агенство внешней трудовой миграцииГраждане Узбекистана перед отправкой на сезонные работы в Республику Корея
Граждане Узбекистана перед отправкой на сезонные работы в Республику Корея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Граждане Узбекистана перед отправкой на сезонные работы в Республику Корея
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала