Колумнистлар

Норвегияликларни ким ва нима мақсадда Россия билан қўрқитмоқда

© GUNNAR KVASSHEIM / SCANPIX NORWAY / AFPНорвежские спасатели
Норвежские спасатели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Россия НАТОнинг атиги бешта давлати билан қуруқликдаги чегарага эга — ва уларнинг тўрттасини кўп йиллардан буён бизга нисбатан очиқчасига нодўстона позицияларни эгаллашган.
Гарчи уларнинг барчаси илгари бизнинг мамлакатимизни бир қисми бўлган бўлса-да, Польша ва учта Болтиқбўйи республикалари учун умумий ўтмиш (ва Латвия ва Эстонияда бўлгани сингари улкан миқдордаги рус аҳолиси) русофоблик учун қўшимча сабабдир.
Бизнинг қуруқликдаги чегарамиз бўлган НАТОнинг бешинчи мамлакати (улар орасида энг кичиги, икки юз километрдан сал камроқ), Россия империяси тарқалгач Болтиқбўйи республикаларига нисбатан эртароқ мустақилликка эга бўлган.
НАТО самолётлари Россия чегараларига тез-тез яқинлашмоқда
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Видео
НАТО "жосуслари" Россия чегаралари яқинида. Уларга Камчатка ва Донбасс нима учун керак
У ҳеч қачон Россия таркибига кирмаган бўлсада, аммо айнан шу мамлакатда сўнгги йилларда рус оккупацияси ва рус таҳдиди ҳақидаги асар ва фильмлар ҳаддан оммалашди.
Руслар ҳеч қачон бу мамлакатга ҳужум уюштирмаган ва унинг ҳудудларини босиб олмаган, балки аксинча, оккупантлардан озод этган — аммо ушбу мамлакатнинг айрим аҳолиси СС қисмлари таркибида қўлига қурол ушлаган ҳолда бизнинг заминимизга бостириб келишган.
Улар ҳақида яқинда “Фронтовики” деб номланган сериал суратга олинган бўлиб, фильм маҳаллий аҳолининг бир қисми билан бир қаторда Россияда ҳам таажжуб билан қарши олинди.
Отвод вооружений калибром менее 100 мм начался в ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Колумнистлар
Ким “Украина НАТОга қабул қилинади” деган гаплар билан Россияни провокация қилмоқда
Бизнинг Ташқи ишлар вазирлигимиз унинг пайдо бўлишини “мутлақо номақбул ва шармандали" ҳолат деб атаб ушбу мамлакат расмийларидан холис баҳоларни эшитиш истагини билдирди.
Аммо қўшнимизнинг ташқи сиёсий идораси “маданият соҳасидаги ушбу асар Норвегия расмий сиёсати ёки унинг тарихга нисбатан қарашларини акс эттирмаслиги” важи сериалга изоҳ беришдан бош тортди.
Ҳа, гап Норвегия – беш миллион аҳолига эга қироллик, бизнинг қўшнимиз ва НАТО асосчиларидан бири бўлган мамлакат ҳақида бормоқда.
Норвегиянинг атлантик бирдамликка бўлган бутун бошли собитлигига қарамай (альянс бош котиби лавозимини Норвегиянинг собиқ бош вазири Столтенберг эгаллаб турганини-ку айтмаса ҳам бўлади) ҳатто СССР даврида ҳам бу мамлакат биз билан ахил қўшничилик муносабатларини олиб боришга ҳаракат қилган — бу фақатгина биз уни фашистлар оккупациясидан озод этганимиз ((Норвегия шимоли, Финнмаркда кечган жанглар майдонида бизнинг олти мингдан зиёд аскарларимиз ҳалок бўлганлар) рамзи сифатидагина эмас, балки ўзаро манфаатли ҳамкорлик: хусусан, Шпицберген, балиқчилик ва бошқа мавзулар борлиги учун ҳам амалга оширилган.
Военнослужащие Украины во время активной фазы совместных военных учений Украины и стран НАТО Rapid Trident-2020 на Яворовском полигоне во Львовской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2021
Колумнистлар
“Бу НАТО иши”: Россия чегараси яқинида нималар бошланмоқда
Қолаверса, Норвегияда америка қўшинлари ҳам бўлмаган.
Умуман олганда, собиқ иттифоқ даврида муносабатларимиз нормал шаклланган. Аммо Қрим билан боғлиқ воқеалардан кейин ҳолат ўзгара бошлади — америкаликлар олдин уч, сўнгра эса етти юз нафар ҳарбийларни юборишди.
Шунчаки, расмиятчилик юзасиданми? Ҳа, бўлса бордир, аммо бу ерда йўналиш, яъни норвегияликларни қаерга йўналтиришаётгани муҳим - уларга эса Россия хавфлилигини уқдиришмоқда.
Бу нафақат умум атлантик ташвиқотда, балки энг тушунарли бўлган ўйинлар ва маданий даражадаги ишларда ўз аксини топмоқда.
Сўнгги йилларда пайдо бўлган кўпсонли фильмлар ва китоблар ҳам шулар жумласидан.
Буни шов-шувга айланган (ва мамлакат тарихида энг рейтинги баланд бўлган) “Оккупация қилинганлар” сериалидан тортиб (мамлакатнинг гарчи, Европа Иттифоқи билан тил бириктирган ҳолда бўлса ҳам Россия томонидан босиб олиниши) ва “Катта айиқ” (АҚШ ва Россиянинг Шпицбергенда тўқнашуви ҳақида) қабилидаги детективлар мисолида кўриш мумкин.
Здание МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Сиёсат
Россия дипломатлар чиқариб юборилгач, қатор давлатларга жавоб чораларини эълон қилди
Умуман олганда, Россия томонидан таҳдидларга оид детективлар тобора кўпроқ учрамоқда - уларнинг аксариятида Қрим билан параллеллар ўтказилиб, “қрим сценарийси" эсга олинмоқда.
Бир неча йил олдин Нордхус Карлссоннинг "Оқ Aрмада"си чиққан ва у "75 йил олдин улар Киркенесни озод этгандилар, энди руслар яна қайтиб келишди" шиори остида реклама қилинган эди.
Жорий йил бошида собиқ болалар ёзувчиси Грета Боенинг “Ҳалокат сигнали” номли дебют детективида руслар эндиликда Финнмаркга – яъни қачонлардир Совет армияси озод қилган ерларга таҳдид қилишмоқда.
“Финнмарк – Қримга айланиши мумкин” – ҳаммаси мана шундай содда ифодаланган.
Айтиш жоизки, норвегияликларнинг ҳаммаси ҳам атлантика томонидан буюртма қилинган русофоб таомларни жимгина тановвул қилаётгани йўқ.
Бундай буюртма мавжудлигига эса шубҳа қилмаса ҳам бўлади – у ҳужжатларда расмийлаштирилмаган, аммо яхши шогирд ундан устози нима кутаётганини яхши англайди.
Корабли НАТО в Балтийском море во время учений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
Сиёсат
Россия Қора денгизнинг қатор ҳудудларини чет эл кемалари учун ёпмоқда
Йўқ, кўпчилик ғазабда ва норозилик билдиришмоқда. Aммо бу ҳолда уларни бузғунчилик ишларида, яъни Россияга хизмат қилишда айблашмоқда – худди Россия билан ҳамкорлик ва яхши қўшничилик алоқаларини қўллаб-қувватлаб келган жануби-шарқий Норвегия университети профессори Гленн Диесенни каби. У доим Норвегия ва Россия матбуотида чиқиш қилиб келади – ва бунинг учун "Кремл пропагандисти" деган тамға ҳам орттириб олган.
Энг кулгилиси, бу лақаб унга очиқдан очиқ турли Aтлантика тузилмаларига ишлайдиган кишилар томонидан берилгани.
Албатта, атлантачилар Норвегияни Россиянинг фаол рақиблари клубига боғлаб қўйишга ҳаракат қилишади, бу шубҳасиз, — аммо бизнинг мамлакатимиз қўшниларидан бўлган атлантачиларнинг бошқа фаол иштирокчиларидан фарқли ўлароқ, қиролликда на маиший на сиёсий даражада жиддий русофобик анъаналар мавжуд эмас.
Узники концентрационного лагеря Освенцим, освобожденные войсками Красной армии в январе 1945 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2020
Аналитика
Русофобия ва антисемитизм қўл ушлашиб келмоқда - эксперт
Атлантиканинг Ослога таъсир кучига қарамай, норвегияликлар қўшни давлатлар билан муносабатларини ўзлари аниқлаштириб олишга қодир.
Айниқса Россия билан, ахир РФ Норвегияни ҳеч қачон ўзига душман давлат санамаган, — ва бу бизнинг ТИВда тузиладиган “нодўстона давлатлар” рўйхатигагина эмас (бу рўйхатга табиийки, қироллик кирмайди), балки умуман бизнинг муносабатларимиз тарихига дахлдордир. Ва уларнинг келажагига.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала