Ўзбекистон жорий йилда 1,7 млн хорижий сайёҳни жалб қилишни режалаштирган

© Sputnik / Рамиз БахтияровМедресе Кукельдаш и мечеть Ходжа Ахрар Вали
Медресе Кукельдаш и мечеть Ходжа Ахрар Вали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Oбуна бўлиш
Президент жорий йилда 1,7 млн хорижий, 7,5 млн маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш вазифасини топширган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилда 1,7 млн хорижий, 7,5 млн маҳаллий сайёҳларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов “Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари”га бағишланган халқаро давра суҳбати чоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, президент туризм хизматлари экспортини 370 млн долларга етказиш вазифасини ҳам топширган.
Қайд этиш керакки, бу борада энг катта манба, аввало, зиёрат туризмидир. Юртимизда ислом динига оид 784 зиёратгоҳ, насронийлик динига оид 19 ҳамда буддавийликка оид 8 маданий мерос объекти мавжуд. Бу имкониятдан фойдаланиб, жорий йилда 700 минг зиёратчини жалб қилиш ва 130 млн. долларлик хизматлар экспортини таъминлаш мумкин”, - деди Азиз Абдуҳакимов.
В Ташкенте начался Хотел бизнес форум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Туризм соҳаси тез орада инқироздан чиқиб кетади – Азиз Абдуҳакимов
2021 йилда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этиладиган тадбирлар, Мир Араб мадрасаси ташкил этилганлигининг 500 йиллигига бағишланган халқаро конференцияга тайёргарлик ишлари, Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасига оид анжуманга тайёргарлик ишлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2021 йилнинг 9 февралидаги республикада ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони билан қулай ички ва халқаро зиёрат туризм муҳитини яратиш кўзда тутилган. Мамлакат зиёрат туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, республиканинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз манзил сифатидаги имижини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0