Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев в рамках проходящего в Циндао Саммита ШОС встретился с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином
Президент Шавкат Мирзиёев в рамках проходящего в Циндао Саммита ШОС встретился с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти давомида маълум бўлди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқотда икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Хитой раиси Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва янгиланишларни юқори баҳолади ва уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Камбағалликка қарши курашиш бўйича Хитойда тўпланган катта тажрибани чуқур ўрганиш масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Узбекистан намерен сотрудничать с Китаем области сокращения бедности.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2020
Жамият
Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасини ўрганади
Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Қайд этилишича, пандемиянинг салбий оқибатларини камайтириш ва жорий йил бошидан ўзаро савдонинг 33 фоизга ўсишини таъминлашга эришилган. Муҳим қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.
“Мамлакатларимиз яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш, шунингдек, экспорт ва импорт кўрсаткичларининг мутаносиблигини таъминлаш сари муваффақиятли ҳаракат қилмоқдалар”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон Шанхай шаҳрида ўтадиган навбатдаги Импорт маҳсулотлари Хитой халқаро кўргазмасида фаол иштирок этади.
Пресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Сиёсат
Мирзиёев Хитой ва Туркманистон етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилади – Асадов
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Хитой етакчи корхоналарининг турли тармоқлардаги кооперациясини кучайтириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларидаги лойиҳаларни илгари суришда ўзаро кўмаклашиш зарурлигини қайд этди.
Кенг кўламли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича ўрта муддатли қўшма дастурни тайёрлаш ва қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала